Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рублни қандай келажак кутяпти? Вазирлик прогноз тақдим этди

Рублни қандай келажак кутяпти? Вазирлик прогноз тақдим этди

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги рубл курсининг мустаҳкамланишини, бу жараён 2024 йил июн ойида энг юқори чўққигача кўтарилишини прогноз қилди.

Ҳукумат томонидан тасдиқланган 2024-2026 йилларга мўлжалланган вазирлик прогнозига кўра, келаси йилнинг июн ойигача бир доллар 87,5 рублга баҳоланади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг прогнозларига кўра, 2023 йил декабр ойида валюта курси бир доллар учун 94,3 рубл ва бир евро учун 105 рублни ташкил қилади.

2024 йилнинг июнига келиб, 1 доллар 87,5 рубл, евро 97,5 рубл миқдоригача мустаҳкамланади. «2023 йил охирига келиб, ташқи савдо баланси ва рубл курсига босим аста-секин заифлашади. Июн ойидан бошлаб жаҳон товар бозорларида тескари ҳолат кузатилди - нефт ва бошқа бир қатор експорт товарлари нархларининг ошиши. Ўз навбатида жорий ҳисобварақ орқали чет эл валютаси оқимининг кўпайиши унинг валюта тузилмасини диверсификация қилиш билан бир қаторда 2023-йил охири – 2024 йилнинг биринчи ярмида рубл курсининг мустаҳкамланишига хизмат қилади» дейиади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёзида рус валютаси кескин пасайиб кетди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон иқтисодига ҳам таъсир қилди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг