Россия–Туркия–Эрон саммитининг ўтказилиш жойи маълум қилинди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия, Туркия ва Эрон президентларининг саммитига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Песковнинг сўзларига кўра, уч томонлама саммит Теҳронда ўтказилиши мумкин.
«Барча дипломатик алоқаларни ишга солган ҳолда, саммитга жиддий тайёргарлик кўрилаяпти. Натижалар ҳақида маълум қиламиз», – деган Песков.
Аввалроқ Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг учрашуви сентябрда Россия, Туркия ва Эрон саммитида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter