Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиянинг иккита аэродромига зарба берилди

Россиянинг иккита аэродромига зарба берилди

Кеча, 5 декабрь куни Россия Федерациясининг Рязан ва Саратов вилоятларидаги аэродромларга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, 5 декабрь куни эрта тонгда Украинанинг учувчисиз учоқлари Рязан вилоятидаги Диагилево ва Саратов вилоятидаги Энгелс ҳарбий аэродромларига зарба берган.

«Паст баландликда учаётган Украина учувчисиз ҳаво воситалари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан ушлаб олинди. Реактив дронларнинг парчалари қулаши ва портлаши натижасида иккита самолётнинг корпуси бироз шикастланган», – дейди баёнотда.

Россия Мудофаа вазирлигининг берган маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида уч нафар ҳарбий-техник ходим ҳалок бўлган, яна тўрт нафари жароҳатланган.

«Россия аэродромларида реактив учувчисиз самолётларининг қулаши ва портлаши натижасида иккита самолёт корпусининг корпуси бироз шикастланган», – дейилади вазирлик хабарида.

Бунга жавобан Россия Украина ҳарбий қўмондонлик ва назорат тизими ва тегишли мудофаа объектларига катта зарба берган.

«Киев режимининг террорчилик ҳаракати билан Россия узоқ масофали авиациясининг жанговар ишини бузишга уринишларига қарамай, бугун тахминан 15:00 (Москва вақти билан) ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув тизими ва тегишли объектларга оммавий зарба берилди. Украинанинг мудофаа комплекси, алоқа марказлари, энергетика ва ҳарбий қисмлари аниқ бошқариладиган ҳаво ва денгизда жойлашган. Барча белгиланган 17 объект зарбага учраган», дейди Мудофаа вазирлиги.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг