Россиянинг энг катта душмани бўлган давлат номи айтилди
Россия Федерацияси Президентининг атроф-муҳит, экология ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси Сергей Иванов Буюк Британия Россияга энг душманона кайфиятда бўлган давлат эканлигини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хавфсизлик Кенгаши вакилининг сўзларига кўра, Британия 300-400 йил давомида Россияни чеклашга, унинг таъсири ва иқтисодий қудратини чеклашга ҳаракат қилмоқда - гуёки унинг мақсади «Россия Европада энг орқада бўлишини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилиш».
«Бу сиёсат Россия империясига, Совет Иттифоқига, Россия Федерациясига тегишлими, муҳим эмас - ҳаммаси бир хил», дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Россия босқини бошлангандан буён Украинага фаол ёрдам бераётган донор давлатлардан бири саналади. Мухолифатчи Алексей Навалнийнинг ўлимига ҳам расмий Лондон кескин реакция билдирди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг дўстлари ва душманлари ҳақида гапирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter