Украинада россиялик қўмондон йўқ қилинди
Украинада давом этаётган урушда Ленинград полкининг қўмондони, полковник Евгений Вашунин ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий органлар сайтида маълум қилинган.
У 14 июл куни Украина кучлари томонидан қуршаб олинган «Сторм» ҳужум отрядига ёрдам беришга қарор қилганида вафот этди, деди Санкт-Петербург қонунчилик ассамблеяси спикери Aлександр Белский.
Вашунин бир гуруҳ жангчилар билан биргаликда ҳужум отряди томон ҳаракатланган, украиналик ҳарбийлар унинг ҳаракатини пайқаб, жанг бошланди. Белскийнинг сўзларига кўра, Вашунин ҳамкасбларидан узилиб, ярадор бўлган ва ҳалок бўлган.
Аввалроқ Украинада «РИА Новости» ахборот агентлигининг ҳарбий мухбири Ростислав Журавлёв ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter