Россияга бораётган меҳнат муҳожирлари салмоғи рекорд даражада тушиб кетди
Россияга бораётган меҳнат муҳожирларининг салмоғи рекорд даражада тушиб кетди. Бу ҳақида РАНХиГС ижтимоий тадқиқот институти маълум қилиб ўтган.
Собиқ иттифоқ тарқаб кетгандан буён бундай паст кўрсаткич биринчи марта қайд этилмоқда. Ўтган йили Россияга келган муҳожирлар сони 124,9 мингга қадар пасайиб кетди. Шу билан бирга мамлакатдан кетаётганлар салмоғи 16,9 фоизга ортди. Энг кам муҳожирлар Озарбайжон, Арманистон ва Туркманистондан келган. Келаётганларнинг салмоғи фоиз ҳисобига камайиши эса Ўзбекистон ва Украина фуқароларида кузатилмоқда. Айнан шу мамлакатлар Россияга меҳнат муҳожирлиги борасида энг йирик донор ҳисобланар эди.
Муҳожирлар ташрифининг сийраклашуви маҳаллий аҳолининг камайиши фонида рўй бермоқда. Агар 2017 йилда меҳнат муҳожирларининг ташрифи аҳоли камайишининг компенсацияси ўлароқ хизмат қилган бўлса, 2018 йилдан эътиборан фақат 57,2 фоиз қоплай олган.
Мутахассисларнинг тадқиқотига кўра, Украина ва Молдава фуқаролари Россиядан кўра ғарбий Европа, хусусан Полшага бориб ишлашни маъқул кўрмоқда. Шунингдек Грузия вакиллари ҳам Европа томон юзланишган. Ҳозирча фақат Ўрта Осиё давлатларидан меҳнат муҳожирлари ташрифи нисбатан барқарор бўлиб турибди. Аммо Қозоғистон ва Озарбайжон иқтисодий жиҳатдан кучайиб, меҳнат муҳожирлари учун Россия билан рақобатга киришган. Вазият шу тариқа ўзгаришсиз қолса, яқин келажакда меҳнат муҳожирлари оқими бошқа йўналиш касб этиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter