Россиядаги Ғалаба паради кечиктирилади
Россия ҳукумати 9 майдаги Ғалаба байрами ва паради ўтказиладиган муддатни суришга қарор қилди. Бу ҳақда РБК ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Нашр бу ҳақда расман ҳафта охиригача Россия президенти Владимир Путин баёнот беради, деб ёзмоқда.
Нашр манбаси эса параднинг кўчирилиши бугун, 16 апрелда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилинишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабабли уруш ветеранлари президент Путиндан парадни ўтказишни кечиктиришни сўрашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter