Россияда вертолёт ҳалокатга учради
Калуга вилоятининг Брянск билан чегарадош ҳудудида режалаштирилган парвоз вақтида Ми-28 ҳужум вертолёти ҳалокатга учради. Экипаж ҳалок бўлди, дея хабар берди Россия мудофаа вазирлиги.
Вилоят губернатори Владислав Шапшанинг маълум қилишича, ҳалокат содир бўлган жойда тезкор гуруҳ ва қутқарувчилар ишламоқда.
Вертолёт Кленки қишлоғи яқинидаги ўрмон ҳудудига қулаган.
Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, ҳалокатга учраган вертолёт режали парвозни амалга оширган. Ҳодисанинг дастлабки сабаби сифатида техник носозлик кўрсатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter