Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда сидр ичимлигидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Россияда сидр ичимлигидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Россияда «Мистер Сидр» ичимлигидан заҳарланганлар сони ортди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг турли ҳудудларида суррогат сидр ичимлигидан 36 киши ҳалок бўлган. Ҳаммаси бўлиб 106 нафар россиялик заҳарланган, деди Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.

6 июн куни Россиянинг турли минтақаларида 33 киши сидр шарбатидан заҳарлангани маълум бўлди.

Қайд этилишича, Самара вилоятида яшовчи фуқаро уни қўл меҳнати билан ясаган, кейин эса сотувга қўйган. Ундан Уляновск, Самара, Нижний Новгород, Пенза, Қўрғон вилоятлари ва Удмуртия аҳолиси заҳарланишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг