Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда рубл мустаҳкамланиб, доллар туша бошлади. Энди нима бўлади?

Россияда рубл мустаҳкамланиб, доллар туша бошлади. Энди нима бўлади?

Фото: Xabar.uz

Доллар ва евронинг рублга нисбатан курси Россиянинг тўлов баланси статистикаси ва Европада айрим иқтисодий қийинчиликларнинг бошланиши туфайли пасайди. Бу ҳақда россиялик тадбиркор  ва эксперт Николай Рясков Gazeta.ru`га ўз фикрини билдириб ўтди.

Европа валютасининг курсига Германия иқтисодида рецессиянинг бошланиши ва бошқа Европа мамлакатларида унинг бошланиши эҳтимоли ҳақидаги хабарлар салбий таъсир кўрсатмоқда.

«Умуман олганда, биз Европа валютаси истиқболларини нейтрал баҳолаймиз ва йил охирида унинг қиймати бир евро учун 96-97 рубл оралиғида бўлишини кутамиз», — деди Рясков.

Бундан ташқари, бугунги кунда экспертнинг сўзларига кўра, рубл курси Россия Федерациясига импорт ҳажмининг сезиларли даражада камайиши билан қўллаб-қувватланди. Шу фонда доллар курси охирги 4 ойда биринчи марта 89 рублдан пастга тушди.

«Биз ҳали ҳам олинган маълумотларни синчковлик билан баҳолаяпмиз ва декабр ойи ўрталарида якуний тасдиқлашни кутмоқдамиз. Йил охирида бизнинг мақсадли диапазонимиз бир доллар учун 95-100 рубл оралиғида қолмоқда, аммо агар импорт бўйича дастлабки маълумотлар тасдиқланса, рубл курсининг мустаҳкамланиши прогнозини қайта кўриб чиқишни истисно қилмаймиз», дейди мутахассис. 

Унинг фикрича, хусусий инвесторлар валюта курсининг ўзгаришидан пул ишлашга уринмасликлари керак, чунки бу жуда хавфли. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг