Россияда «қўштирноқ ичидаги бойлар» пайдо бўлди
ВШЭ (Иқтисодиёт олий мактаби) ўтказган тадқиқотга кўра, Россияда янги синф — «қўштирноқ ичидаги бойлар» пайдо бўлган.
Унга расман камбағал сифатида рўйхатга олинган, бироқ аслида бой бўлган ота-оналарнинг фарзандлари киради. Солиқ декларациялари маълумотларини солиштирган олимларни натижалар ҳайрон қолдирди. Расмий миллионерлар сони камайишни бошлаган, аслида эса уларнинг сони статистикадагидан анча кўп.
Мутахассисларнинг фикрича, статистика ёлғон, даромади қоғозда камтаргина кўринган бу одамлар ҳаётда ошиб-тошиб яшашяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter