Россияда ҳарбий самолёт қулади
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Корочанский туманидаги авиаҳалокат ҳақида маълум қилди.
Белгород вилоятида Ил-76 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Воқеа ҳақида губернатор хабар берди.
Унинг қайд этишича, ҳодиса Корочанский туманида қайд этилган. Ҳозирда воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда.
«Мен иш жадвалимни ўзгартириб, ҳудудга бордим. Барча тафсилотлар кейинроқ чиқади», деди Гладков.
Ҳодиса қурбонлари ҳақида маълумотлар тарқатилмади. Баъзи маълумотларга кўра, самолёт бортида 63 киши бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter