Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда чўчқа гриппи кенг тарқалмоқда

Россияда чўчқа гриппи кенг тарқалмоқда

Россияда чўчқа гриппи деб аталадиган А(H1N1)-2009 штамми устунлик қилмоқда. У аллақачон 55 та ҳудудда аниқланган.

«Грипп вируслари ва ЎРВИ фаоллигининг кучайиши шароитида эмлаш кампанияси давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 66,5 миллиондан ортиқ одам эмланди, бу мамлакат аҳолисининг 45,5 фоизини ташкил этади», — дейилади Роспотребнадзор баёнотида.

Қайд этилишича, ЎРВИ ва грипп билан касалланиш даражаси ўтган ҳафтага нисбатан 18,5 фоизга ошган. Чўчқа гриппи аниқланган вируслар орасида устунлик қилмоқда.

Шунингдек, ўтган ҳафтада коронавирус билан касалланиш ҳам 7 фоизга ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг