Россияда АҚШлик журналист 16 йилга қамалди
Россияда америкалик журналист, Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович 16 йилга қамалди.
Свердловск вилоят суди америкалик журналист Эван Гершковични жосусликда айблаб, 16 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди.
Айбловчи томони унга нисбатан узоқроқ — 18 йил қамоқ жазосини сўраган.
Россия Жиноят кодексида жосуслик учун (276-модда) назарда тутилган максимал жазо 20 йил қамоқ жазоси ҳисобланади.
Гершкович 2023 йилнинг март ойида WSJ таҳририяти топшириғи билан хизмат сафари билан келган Екатеринбургда ҳибсга олинган эди. Журналист 15 ойни Москвадаги Лефортово тергов ҳибсхонасида ўтказди.
Гершкович айбини тан олмайди ва унинг фаолияти соф журналистик эканлигини таъкидлайди. WSJ муҳаррирлари ҳам айбловларга қўшилмайди ва ишни уйдирма деб атайди.
Гершкович замонавий Россия тарихида жосусликда айбланган биринчи америкалик журналист бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter