Россия Запороже вилоятидаги гуманитар ёрдам юборилган жойга ҳаводан бомба ёғдирди (фото)

Россия армияси Украинанинг Запороже вилоятида жойлашган Орехов шаҳрида гуманитар ёрдам кўрсатилган жойга ракета зарбаси берди. Бу ҳақда Запороже вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Юрий Малашко Telegram’да маълум қилди.
«Тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Булар 43, 45, 47 ёшли аёллар ва 47 ёшли эркак. Ўн бир нафар инсон турли оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган», – дея ёзган у.
Хабарда айтилишича, Россия армияси Запороже вилоятининг 10 та тинч аҳоли пунктларига 36 марта ракета зарба зарбаси берган. Хусусан, Левадний ва Новодаровкага 5 та, Гуляйполе, Зализничний, Новоданиловка, Олховский, Червоний, Малиновка шаҳарларига 30 та ракета ҳужуми уюштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter