Россия ва Тожикистон ўртасидаги авиапарвозлар арзонлашиши мумкин
![Россия ва Тожикистон ўртасидаги авиапарвозлар арзонлашиши мумкин](https://static.xabaruz.com/crop/3/8/720_460_95_3876577395.jpg)
Россия ва Тожикистон икки мамлакат ўртасидаги авиапарвозлар нархини арзонлаштириш масаласини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьев ТАССга маълум қилди.
«Сайёҳлар оқимини ошириш учун шароитлар яратиш, жумладан, авиарейслар сонини кўпайтириш ва уларнинг нархини арзонлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда», — деди элчи.
Григорьевнинг айтишича, Россия фуқаролари Тожикистонга энг кўп саёҳатга келаётган беш мамлакат қаторига киради. Хусусан, 2024 йилнинг январ–август ойларида Тожикистонга 117,29 минг нафар россиялик сайёҳ келиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter