Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Украинанинг Лвов шаҳрига ракета ёғдирди. Қурбонлар бор

Россия Украинанинг Лвов шаҳрига ракета ёғдирди. Қурбонлар бор

Кеча, 5 июль куни тунда Россия Қора денгиздаги флоти орқали Украинанинг Тернополь ва Лвов шаҳарларига ракета зарбаси берди.

Украина ҳаво мудофаа кучларининг маълум қилишича, Россия жами 10 та «Калибр» қанотли ракета учирган. Шундан 7 таси ҳавода Украина томонидан йўқ қилинган.

Украина ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ракета зарбаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 34 киши жароҳатланган.

«Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Эрталаб соат 7:00 ҳолатига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган. Давлат солиқ хизмати ходимлари етти кишини қутқариб, 64 нафарини эвакуация қилди», — дейилади вазирлик хабарида.

Маълумотларга кўра, Россия Украина шаҳарларига Қора денгиздаги сув ости ва ер усти ҳарбий кемалари орқали ракета зарба берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг