Россия собиқ элчини халқаро қидирувга берди
Врублевский нафрат ёки адоват қўзғатишда айбланмоқда. 2022 йил августида у Украина «иложи борича кўпроқ русларни ўлдириш»га ҳаракат қилиши кераклигини айтганди. Ўша йилнинг октябрь ойида президент Зеленский уни лавозимидан четлатган.
Москванинг Басманний туман суди Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Пётр Врублевскийни дунё бўйлаб имкон қадар кўпроқ россияликларни ўлдириш чақириқларидан кейин қўзғатилган жиноий иш доирасида сиртдан ҳибсга олишга рухсат берди. ТАСС хабарига кўра, дипломат федерал ва халқаро қидирувга берилган.
Маълум бўлишича, Россия собиқ элчини 2024 йил 6 февралда экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter