Россия Шимолий Кореяга сунъий йўлдошлар қуришда ёрдам беради
Россия Шимолий Кореяга сунъий йўлдошлар қуришда ёрдам беради. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Бугун, 13 сентябрь куни Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россияга ташриф буюриб, мамлакат раҳбари Владимир Путин билан «Восточний» космодромида учрашди.
Икки давлат раҳбарларининг учрашув маросими ягона техник мажмуанинг ракеталарни йиғиш ва синовдан ўтказиш биносининг асосий кириш қисмида бўлиб ўтди.
«КХДР раҳбари ракета технологиясига катта қизиқиш билдирмоқда, улар ҳам коинотни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун биз бу ерга келдик», – деган Путин.
Журналистлар икки давлат раҳбарлари ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинадими, деган савол билан Россия президентига юзланишган.
«Биз барча масалаларни аста-секин муҳокама қиламиз. Вақт бор», – дея жавоб берган Владимир Путин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter