Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ўнлаб қирғизистонликларни мамлакатга киритмади

Россия ўнлаб қирғизистонликларни мамлакатга киритмади

Россияга кириши ман этилган бир неча ўнлаб Қирғизистон фуқаролари Москва аэропортида ватанига жўнатилишини кутмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 26 март куни элчихона ходимлари Шереметево аэропортига бориб, у ерда Россия ФХХ Чегара хизмати юқори мансабдор шахслари ва «Аэрофлот» авиакомпанияси вакиллари билан учрашган. Департаментнинг қўшимча қилишича, ҳозирда Қирғизистоннинг 40 нафар фуқароси ватанига жўнатиш кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва яқинидаги Crocus City Hall концерт залида юз берган теракт муносабати билан ўз фуқароларини Россияга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди.

Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Россияда бўлган ватандошларига одамлар гавжум жойларга бормасликни ва ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юришни тавсия қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг