Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ҳудудида мигрантларга тақиқлар кучаймоқда

Россия ҳудудида мигрантларга тақиқлар кучаймоқда

Самара вилояти ҳокимияти мигрантларга таълим ва транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасида ишлашни тақиқлади. Тегишли қарор ҳукумат сайтида эълон қилинди.

Россия ҳудудида патентга эга бўлган мигрантлар жамоат транспорти ва таксиларда, шунингдек, таълим соҳасида – болалар боғчалари, мактаблар, коллежлар ва техникумларда ўқитишда ишлай олмайди. Қарор эълон қилинган кундан 10 кун ўтгач, 24 февралдан кучга киради. Вилоят ҳокими тегишли бошқармаларга унинг ижросини қаттиқ назорат қилиш бўйича топшириқлар берган.

Аввалроқ Тула вилояти расмийлари мигрантларга алкоголь ва сигарет сотишни ва умумий овқатланиш соҳасида ишлашни тақиқлаган эди. Илгари Магадан вилоятида мигрантларга жамоат транспортини бошқариш тақиқланган эди. Тақиқ 2024 йил давомида амал қилади ва Россияда патент остида ишлаётганлар ҳам унга бўйсунади. Бу бундай чекловлар жорий этилган биринчи ҳудудлар эмас. Улар Челябинск, Калуга ва Тюмен вилоятларида ҳам амалда.

Ўз навбатида, Россияда федерал даражада мигрантлар учун учта касбни (такси, курьер ва сотувчилик) тақиқлаш таклиф қилинганди. Давлат Думаси спикери ўринбосари Пётр Толстой бундай тақиқ рус тили давлат тили мақомига эга бўлмаган мамлакатлар фуқароларига нисбатан қўлланилиши кераклигини таъкидлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг