Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ҳарбийлари нега Қорабоғни тарк этяпти? (видео)

Россия ҳарбийлари нега Қорабоғни тарк этяпти? (видео)

Фото: «Caliber.az»

Россия тинчликпарвар контингенти (РТК) шахсий таркиби ва техникасидан иборат колонна бугун эрталаб Ханкендидан Лочин коридори бўйлаб йўлга чиқди. Бу ҳақда «Caliber.az» қатор маҳаллий телеграм-каналларга асосланиб хабар берди.

Тахминларга кўра, бу ҳарбийлар Украинага ташланади.

Яна бир тахминга кўра, РТК ҳарбий хизматчиларининг бир қисми Гюмри (Арманистон)даги 102-базага ўтказилиб, ўз навбатида, у ердаги ҳарбийлар Украинадаги Россия армиясига бориб қўшилади.

Хабарга кўра, Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудида тинчликпарвар контингентнинг ноодатий ротацияси амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг