Россия фуқаролиги бўлган муҳожирлар урушга жўнатилади. Бу борада қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган
Россия фуқаролигини олган Ўрта Осиё ва Кавказорти давлатларидан келган муҳожирларни Украинадаги урушга юбориш қонунийлаштириляпти. Бу ҳақда Россия давлат Думаси депутати, коммунистик партия аъзоси Михаил Матвеев маълум қилди.
У, шунингдек, муҳожирлардан уруш кетаётган ҳудудлардаги қурилиш ишларида ҳам фаол фойдаланиш мумкинлигини таъкидлаган.
«Менинг ташаббусим билан Россия фуқаролари ва Россия фуқаролиги бўлган муҳожирлар ҳарбий бурчни ўташда тенглаштириляпти. Шунингдек, маҳаллийчилик қилиб ҳарбий интизомни бузмасликлари учун биз сафарбарлик ва ҳарбий хизматга чақириш жараёнида уларнинг ҳар бир бўлимда 2 ёки 3 нафардан кўп бўлмаслигини таклиф қилганмиз.
Бундан ташыари, улардан уруш ҳудудларидаги қурилиш ишларида ҳам фойдаланиш мумкин», – деб ёзади у ўзининг Telegram каналида.
Депутат икки фуқароликка эга бўлганлар ҳақида ҳам тўхталиб, уларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилмаслигини ҳам маълум қилган.
«Улар фақат шартнома асосида РФ Қуролли Кучлари сафига қўшилиш учун кўнгилли бўлишлари мумкин», – деган у.
Думаси депутати мазкур ҳужжат лойиҳаси атрофидаги салбий изоҳларга муносабат билдириб, ҳукумат тез орада бундай қарашдаги кишиларга кескин чоралар кўрмаса, «Россия давлатчилигига душман бўлган ҳақиқий бешинчи колоннага эга бўлиши мумкин»лигини таъкидлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter