Россия Беларусга 9000 ҳарбий ва 170 та танк жўнатмоқда
Беларус мудофаа вазирлигининг халқаро ҳарбий ҳамкорлик департаменти бошлиғи Валерий Ревенко маълумот беришича, Россия мамлакатга ҳарбий-техник кучларини юбормоқда.
Россиядан Беларусга, жумладан, 9 минг нафарга яқин шахсий таркиб, 170 та танк, 200 тагача ББМ (жанговар зирҳли машина) ҳамда калибри 100 мм дан юқори 100 га яқин қурол ва миномётлар жўнатилади.
Бир ҳафта аввал Беларус президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби билан мамлакат ҳудудида РФ ва Беларус минтақавий гуруҳини жойлаштиришга келишиб олганини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter