Рим папасининг баёноти Украинада нохуш кутиб олинди
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба унинг мамлакати Россия Федерацияси билан урушда «оқ байроқ» кўтариш ниятида эмаслигини айтди. Мамлакат ташқи сиёсат департаменти раҳбарининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги аккаунтида тегишли мазмундаги пост пайдо бўлди.
Шу тариқа у Рим папаси Францискнинг уруш зонасидаги вазият ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. Кулебанинг таъкидлашича, унинг давлатида фақат битта байроқ бор - кўк ва сариқ.
9 март куни Рим-католик черкови раҳбари Швейцариянинг RSI телеканалига интервю бериб, Москва ва Киевни тинчлик музокараларини бошлашга чақирганди. Понтификнинг сўзларига кўра, тўқнашувда ютқазган томон жасорат тўплаши ва «оқ байроқ» кўтариши керак.
«Биз бошқа байроқларни кўтармаймиз», деди вазир.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, Ватиканни «тарихий хатоларни такрорламасликка» чақирди. Бироқ Кулеба айнан нима муҳокама қилинаётганига аниқлик киритмади.
Якунда у Рим папаси Франциск яқин орада Украинага ташриф буюриш имкониятини топишига умид билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter