Рим папаси Қозоғистонга келади
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт-Тўқаев Рим папаси Франциск билан видеоконференцалоқа воситасида мулоқотлашди.
Ватикан ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган онлайн учрашувда конфессиялараро ва динлараро диалогларнинг аҳамияти катталиги таъкидланган.
Жорий йил сентябрида Қозоғистон пойтахти турли динлар етакчилари иштирокидаги йирик йиғилишига мезбонлик қилади. Франциск ушбу учрашув имкониятини тақдим этаётгани учун Тўқаевга миннатдорлигини билдириб, унда қатнашиш учун Қозоғистонга расмий ташриф билан келишини тасдиқлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter