Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рим папаси: «Наҳот, ҳузуримга кучук кўтариб келган бўлсангиз?!»

Рим папаси: «Наҳот, ҳузуримга кучук кўтариб келган бўлсангиз?!»

Папа Франциск ва Италия бош вазири Жоржа Мелони.

Фото: EPA

Рим папаси Франциск италияликларни кўпроқ фарзанд кўришга даъват этиб, уй ҳайвонлари асло бола ўрнига ўтмаслигини уқтирди.

Католик дунёси етакчиси жума куни Италияда демографик инқирозга бағишланган анжуманда қатнашиб, ўзи гувоҳ бўлган ҳодисани сўзлаб берди.

Бир аёл унинг ҳузурига келиб, фарзандини дуо қилиб қўйишини сўрайди ва сумкасидан чақалоқ эмас, балки кучукчани чиқаради.

«Ўшанда жаҳлдан ўзимни йўқотаёздим ва унга танбеҳ бердим. Кўплаб болалар очликдан азият чекаётган бир пайтда нега ҳузуримга кучук кўтариб келганини сўрадим», – деган Рим папаси.

Бош руҳонийга кўра, туғилиш кўрсаткичининг пасайиб кетгани ёшларнинг эртанги кунга ишончи сўнганидан далолатдир. Маош камлиги, тураржой ва яшаш харажатлари ошиб бораётгани ёш оилаларнинг фарзанд кўриш истагига соя солмоқда.

Рим папаси билан биргаликда анжуманда ҳозир бўлган Италия бош вазири Жоржа Мелони мамлакатдаги демографик ҳолатни «умуммиллий фавқулодда вазият» деб баҳолаган.

Италия Европада туғилиш кўрсаткичи энг қуйи даражага тушиб кетган ўлкалардан бири саналади. 2022 йилда туғилиш бор-йўғи 400 минг нафарни ташкил қилди. Кекса аҳоли сони ортиши ва пандемия сабаб эса ўлим кўрсаткичи ошган.

Айни пайтда 59 миллион аҳоли яшаётган мамлакат нуфуси 2050 йилга бориб 25 бараварга қисқараши кутилмоқда. Бунинг ортидан, 2042 йилдаёқ ЯИМ 18 фоизга камаяди.

Италия «бўш бешиклар мамлакати» деб аталмоқда. Экспертлар аҳоли сони қисқариши қашшоқлик ва иқтисодий бўҳронга етаклашидан огоҳлантирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг