Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Режадагидан 4 карра қиммат — Францияда сўнгги 25 йилда биринчи янги атом реактори ишга туширилди

Режадагидан 4 карра қиммат — Францияда сўнгги 25 йилда биринчи янги атом реактори ишга туширилди

Фото: EDF

Electricite de France (EDF) энергетика компанияси «Фламанвил» АЭСда янги атом реакторини ишга туширишга рухсат олди. Компания сайтида хабар берилишича, атом реакторини қуришга 17 йил кетган.

Бу Францияда сўнгги 25 йилда биринчи марта ишга туширилган янги атом реакторидир.

Режага кўра, реактор 2012 йилда ишга тушиши керак эди, бироқ техник муаммолар ишга тушириш муддатини тинмай ортга сураверди. Шу боис лойиҳа қиймати каррасига қимматлашиб кетди (мўлжал — 3 млрд евро эди, якуний харажат — 13 млрд евродан зиёд).

«Фламанвил» атом электр станцияси Франция шимоли-ғарбида, Ла-Манш соҳилларида жойлашган. Шу пайтгача АЭСда ҳар бири 1,3 минг МВт қувватга эга, 1986 ва 1987 йилларда ишга туширилган иккита сув-сувли реактордан фойдаланиб келинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг