Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Ёсихидэ Суга — Япония бош вазири

Расман: Ёсихидэ Суга — Япония бош вазири

Фото: «Reuters»

Парламентда вакиллар палатасининг энг кўп овозини олган Ёсихидэ Суга Япония янги бош вазири бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Овоз бериш жараёни парламент қуйи палатаси сайтида онлайн трансляция қилинган.

Жами 462 та бюллетен ҳақиқий деб топилган, шулардан 314 тасида Ёсихидэ Суганинг номзоди қўллаб-қувватланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун парламентнинг вакиллар (қуйи) палатаси янги бош вазирни сайлаш учун навбатдан ташқари йиғилишга тўпланди. Палатада Либерал-демократлар партияси ва Комэйто партияси 465 та ўриндан 313 тасини банд этгани учун Ёсихидэ Суганинг ғалабаси олдиндан кутилаётганди. Қолаверса, юқори палатада ҳам етакчи партия кўпчилик овозга эга эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг