Расман: Синдзо Абэ истеъфога чиқди (видео)
Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқиши кутилаётгани хабарини бергандик.
ТАСС хабарига кўра, Синдзо Абэ Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида соғлиғи тўғри келмаслиги боис истеъфога чиқаётганини маълум қилган.
«Сиёсатчи учун энг муҳими — натижа кўрсатиш. Бунинг учун 7 йил-у 8 ой бор кучимни сарфладим. Саломатлиги жойида эмаслиги боис сиёсатчининг хато қилишга ҳаққи йўқ. Шу сабабдан бош вазирлик ваколатларини зиммамдан соқит қиламан», — деди Абэ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter