Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли батальон куратори этиб тайинланди

Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли батальон куратори этиб тайинланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли Адам Байсангур Беноевский батальонининг куратори этиб тайинланди. Унинг янги лавозими ҳақида Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Ахмед Дудаев Telegram’да маълум қилди.

Дудаев Қодировни ўғлининг лавозимга тайинлангани билан табриклаган.

«Адам Рамзанович болалигиданоқ ҳақиқий жангчи характерини кўрсатган, бироқ вақт ўтиши билан у ўзини иқтидорли ташкилотчи сифатида намоён этмоқда», — дея Дудаев кичик Қодиров янги мақомида ўзига юкланган вазифани уддасидан чиқишига ишонч билдирган.

Аввалроқ Адам Қодиров Россия Мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи Шайх Мансур батальонига куратор этиб тайинланганди.

Октябрь ойининг бошида Адам Қодиров Чеченистон Қаҳрамони унвонини олди, кейинчалик у Татаристоннинг муҳим ордени билан тақдирланди. 16 ёшли ўсмир, шунингдек, Қорачой-Черкес республикасининг энг олий ордени билан, бундан ташқари «Ислом динига хизматлари учун» 1-даражали ордени билан тақдирланган.

5 ноябрь куни Адам Қодиров отасининг хавфсизлик хизматида «муҳим» ва «масъулиятли» лавозимни эгаллаганди. Рамзан Қодировнинг ўзи 2003 йилдан отаси Аҳмад Қодировнинг хавфсизлик хизматини бошқаришга киришганди, 2004 йилда Грознийдаги терактда катта Қодиров ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг