Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодировнинг «ўнг қўли» Украинада ўлдирилгани айтилди

Рамзан Қодировнинг «ўнг қўли» Украинада ўлдирилгани айтилди

Украина оммавий ахборот воситаларида Россия Давлат Думаси депутати Aдам Делимханов ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

Аммо, россиялик расмийларга кўра, Делимханов тирик ва ҳатто яраланмаган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Ҳавотирлаган барчага раҳмат! Aдам Султонович тирик, соғ-саломат, ҳатто жароҳати ҳам йўқ», деб ёзади у.

Аввалроқ, Россия давлат телеканалларидан бири бўлган «Звезда» Делимханов тирик экани, аммо ярадорлиги хусусида хабар берганди. Рамзан Қодиров ҳам аввалроқ Делимханов билан алоқа боғлай олмаётгани ҳақида ёзганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг