Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров Россия президентлиги ҳақида: «Мен ҳам номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман. Бошқаларга мумкину, чеченларга мумкинмасми?..»

Рамзан Қодиров Россия президентлиги ҳақида: «Мен ҳам номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман. Бошқаларга мумкину, чеченларга мумкинмасми?..»

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Россия президентлигига номзодини қўйишга тўлиқ ҳуқуқи борлигини таъкидлади.

«Мен Россия фуқаросиман, ҳуқуқим бор. Бошқаларга мумкину, чеченларга мумкинмасми? Мумкин», — дея Қодировнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

«Аммо мен бу ишни ҳеч қачон қилмайман», деб қўшимча қилади Чеченистон раҳбари ва Владимир Путин каби раҳбардан кейин мамлакатни бошқариш деярли имконсиз эканини айтади.

Россия ва Украина ўртасида кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, Рамзан Қодиров уруш тарафдори позициясини эгаллади. Илк кунларданоқ у доимий равишда фронтдаги вазиятни шарҳлаб боради ва чечен ҳарбий хизматчиларининг фотосуратларини эълон қилади.

Шунингдек, у муваффақиятсизликлар учун Россия Мудофаа вазирлигини фаол танқид қилади. Хусусан, айрим ҳудудларнинг бой берилишича Марказий ҳарбий округнинг собиқ қўмондони генерал-полковник Александр Лапинни айблаганди. Қодиров Украинага ҳатто тактик ядро қуроли билан зарба беришни ҳам таклиф қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг