Рамзан Қодиров кўриниш берди
Давлат думаси депутати Адам Делимхонов ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров жонли эфирга чиқди ва касаллик ҳақидаги хабарларни рад этди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 2 июл оқшомида Давлат думаси депутати Адам Делимхонов билан биргаликда Instagram'да жонли эфирга чиқди.
Кадрларда Қодиров ва Делимхоновнинг ошхонада чой ичаётгани акс этган. «Ит ҳуради, карвон ўтади. Биз яшаймиз, секин яшаймиз. Қизиқ ҳаёт, умр қисқа бўлса ҳам қизиқ... Биз қисқа, аммо муносиб яшаймиз», деди Чеченистон раҳбари.
Делимхонов видеода сана ва вақт кўриниб турган телефон экранини кўрсатади – 20:47, 2 июл. Депутат: «Бундан кейин ҳам биз белгиланган вазифаларни бажаришда давом этамиз. Ва биз барча шайтон ва ғийбатчиларга айтмоқчимиз: Аҳмат – кучдир».
Видео Телеграм каналларида Қодировнинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги ва Делимхоновнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалаётган пайтда эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter