Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров кескин танқид қилган генерал юқори лавозимга қайтди

Рамзан Қодиров кескин танқид қилган генерал юқори лавозимга қайтди

Россиялик генерал-полковник Aлександр Лапин мамлакат Қуролли Кучларининг қуруқликдаги қўшинлари Бош штаби бошлиғи этиб тайинланди.

Бу ҳақда РБК Мудофаа вазирлигидаги манбасига асосланиб хабар берди.

Aввалроқ  Ura.ru нашри ҳам шу хабарни тарқатганди. 

Октябр ойининг охиригача Лапин Украинадаги урушда Россия қўшинларининг Марказ гуруҳининг қўмондони вазифасини бажариб келаётганди. У Суриядаги ҳарбий амалиётларда ҳам қўмондонлик қилган, 2022 йил ёзида Путин томонидан «Россия қаҳрамони» унвонига лойиқ кўрилганди. 

Кузда Украинанинг Лиман шаҳри йўналишидаги муваффақиятсизлик сабаб Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Лапинни кескин танқид қилиб чиққан ва Лапинни «ўртамиёна» дея атаганди. Қодиров Лапин ўз қароргоҳини фронтдан ўнлаб километр узоқда жойлаштиргани ва уруш жараёнларидан узилиб қолишда ҳам айблаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг