Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Радиация коронавирусга қарши — янги усул қанчалик самарали?

Радиация коронавирусга қарши — янги усул қанчалик самарали?

Фото: «Gazeta.ru»

АҚШ ва Канада олимлари коронавирус инфекциясини нурли терапия билан даволаш имкониятларини ўрганишмоқда. 

Хусусан, Жек Ади онкология маркази (Канада) мутахассислари кичик дозали рентген нурлари коронавирус инфекцияси оқибатида келиб чиқувчи пневмониядан тузалишда наф бериши мумкин, деган фикрдалар.

«Йигирманчи аср бошларида пневмонияни рентген нурлари ёрдамида даволаш оддий ҳол бўлган», — Европа нурли терапия ва онкология жамияти журналида чиққан мақолада муаллифлар ана шу далилни илгари суришди.

Эмори университети (АҚШ)нинг Саратон институти илмий гуруҳи ушбу тажриба усулни коронавирус ва пневмонияга чалинган 10 нафар беморда синаб кўришга ҳам улгурди. Нурлантирилган беморлар тўрт карра тез тузалишган, радиациянинг ножўя таъсирлари қайд этилмаган.

P.S. Худди аксарият Ғарб мутахассислари рус вакцинаси фойдасига шубҳа билдираётгани каби, россиялик мутахассислар ҳам радиация инсонга зиён етказмасдан коронавирусни ўлдира олишига ишонишмаган...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг