Қундузлар кўпайиб кетди: нима қилиш керак?

Италиянинг шимолий ҳудудида қундузлар кўпайиб кетиб, экинларга зарар етказаётгани сабабли уларни ейиш таклиф қилинди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
Кремона шаҳри яқинидаги Каприоли қасабаси раиси қундузлар мустамлакасига чора сифатида уларни ейишни таклиф қилди. У аввал ҳам қундуз еган чоғи, жониворнинг гўшти худди қуённикига ўхшашини айтди.
Унинг гўшти гигиеник жиҳатдан тоза эмас дея эътироз билдирганларга жавоб тариқасида эса: «Қундузнинг гўштидан суши тайёрламаймиз, балки уни қовуриб еймиз. Юқори ҳароратда бактериялар ўлиб кетади», – деди қасаба раиси.
Бургут, тимсоҳ ва анакондаларнинг Италияда йўқлиги қундузлар сони ортишига олиб келди. Пойтахт Рим шаҳридан оқиб ўтувчи Тибер дарёсида ҳам қундузларни учратиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter