Қримда ўқ-дорилар омбори ёнмоқда
Қримнинг Кировский туманидаги Алексеевка қишлоғи яқинида ҳарбий полигон жойлашган ўқ-дорилар омборида ёнғин чиқди.
Маҳаллий аҳоли сўнгги икки соат давомида портлаш овозини эшитаётганини айтишган.
Қрим раҳбари Сергей Аксёнов «Таврида» трассаси Кировский туманидаги полигондаги ёнғин туфайли тўсиб қўйилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, портлаш юз берган полигон атрофидаги 2000 киши воқеа жойидан эвакуация қилинади.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, икки соат давомида портлаш овозлари эшитилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter