Қрим кўпригини портлатишни таклиф қилган нашр муҳарририга қарши иш қўзғатилди
Россия тергов қўмитаси АҚШнинг «Washington Examiner» интернет нашри муҳарририга қарши жиноий иш қўзғатди. Мазкур иш журналист Том Роганнинг Керч бўғози орқали Қримга ўтказилган кўприкни портлатиш ҳақидаги таклифидан кейин очилган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳафталик журналнинг муҳаррири Роганнинг мақоласини маъқуллаган ва жойлаштирган, бу ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар томонидан терроризм тарғиботи дея баҳоланмоқда.
«Ўтказилган текширувларга кўра «Washington Examiner» интернет журнали муҳаррири Уго Гурдонга қарши жиноий иш очилди», — дейилади тергов баёнотида.
Аввалроқ мақола муаллифи Том Роганга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter