Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди. У элчилик лавозимидан олинган.
Қозоғистон президенти Сатибалди Дархан Амангелдиулини Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод қилииш ва Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади.
Дархан Сатибалди 1974 йилда Сариоғош туманида туғилган.
«Құрмет» ордени ва «Ерен еңбегі үшін» медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятининг ҳокими Умирзак Шукеев Кентау тумани собиқ ҳокимининг пора олиб 10 йил озодликдан маҳрум этилгани боис истеъфога чиқиш борасида мурожаат қилган эди.
2006-2007 йилларда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган Асқар Мирзаахмедов ҳам аввалига «Жануб» ижтимоий-иқтисодий корпорацияси» Миллий компанияси раҳбари, 2009 йилдан эса Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. Кейинчалик у Қишлоқ хўжалик вазири ва Жамбул вилояти ҳокими бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter