Қозоғистондаги Президентлик сайлови натижалари эълон қилинди

Қозоғистондаги Президентлик сайлови натижалари эълон қилинди. Мазкур сайловда амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини тўплаб ғолиб бўлди. У энди яқинда қабул қилинган янги тартибга кўра, бир марта – 7 йилга давлатни бошқаради.
Шунингдек, қолган номзодлар қуйидагича:
Жигули Дайрабаев – 3,42 фоиз
Каракат Абден – 2,60 фоиз
Мейрам Кажикен – 2,53 фоиз
Нурлан Ауесбаев – 2,22 фоиз
Салтанат Турсинбекова – 2,12 фоиз овоз тўплаган.
5,8 фоиз сайловчилар эса барча номзодларга қарши эканини билдиришган.
Маълумот учун, инаугурация жорий йил 26 ноябрга белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter