Қозоғистондаги ҳукмрон партия президентликка Тўқаев номзодини кўрсатди
Қозоғистонда ҳукмрон «Аманат» партияси амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаевни бўлажак сайловда президентликка номзод сифатида кўрсатди.
«Аманат»нинг навбатдан ташқари XXIV қурултойида партия раиси Ерлан Кошанов шундай деди:
«Бир овоздан қарор қилинди. Ҳурматли шу партия аъзолари, Аманат партиясининг XXIV қурултойи қарори билан Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев бир овоздан Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилди».
Қурултой иштирокчилари Тўқаев номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди.
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тўқаев муддатидан олдин сайлов ўтказилишини билдирган эди. Қозоғистонда навбатдаги президентлик сайлови 20 ноябрда ўтказилади. Тўқаев имзолаган конституцияга ўзгартишларда жорий йилдан бошлаб президент фақат бир марта 7 йиллик муддатга сайланиши қайд этилган.
Айни пайтда президентликка бошқа партиялар ҳам ўз номзодларини олға сурмоқда. «Ауил» партиясидан Жигули Дайрабаев, ОСДПдан Нурлан Ауесбаев, «Аманат» касаба уюшмаларидан Мейрам Кажикен номзодлари кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter