Қозоғистонда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди, 10 нафар вазир ўз лавозимида қолди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ҳукумат таркибини тасдиқловчи фармонга имзо чекди.
Янги тайинланганлар:
- Роман Скляр — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
- Ерали Тоғжанов — Бош вазир ўринбосари.
- Бахит Султанов — Бош вазир ўринбосари — Савдо ва интеграция вазири.
- Ғалимжан Қойшибаев — Бош вазир девони раҳбари.
- Даурен Абаев — Маданият ва спорт вазири.
- Болат Ақшолақов — Энергетика вазири.
- Асқар Умаров — Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири.
- Қанат Мусин — Адлия вазири.
- Ажар Ғиният — Соғлиқни сақлаш вазири.
- Қайирбек Ўскенбаев — Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири.
- Алибек Қуантиров — Миллий иқтисодиёт вазири.
Ўз лавозимини сақлаб қолганлар:
- Мухтар Тлеуберди — Бош вазир ўринбосари — Ташқи ишлар вазири.
- Мурат Бектанов — Мудофаа вазири.
- Ерлан Турғимбаев — Ички ишлар вазири.
- Асхат Аймағамбетов — Таълим ва фан вазири.
- Серик Шапкенов — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири.
- Ерулан Жамаубаев — Молия вазири.
- Юрий Ильин — Фавқулодда вазиятлар вазири.
- Бағдат Мусин — Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири.
- Серикқали Брекешев — Экология, геология ва табиий ресурслар вазири.
- Ербол Қарашукеев — Қишлоқ хўжалиги вазири.
Қозоғистон президенти фармони билан Алихон Смоилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Янги ҳукуматнинг илк йиғилиши эртага, 12 январь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter