Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда учта янги вилоят ташкил этилди

Қозоғистонда учта янги вилоят ташкил этилди

Фото: «Zakon.kz»

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб ёзди «Zakon.kz».

Фармонга кўра, Қозоғистонда учта вилоят ташкил этилди: Абай, Жетису, Улитау.

Олмаота вилоятининг маъмурий маркази Толдиқўрғон шаҳридан Қўнаев шаҳрига кўчирилди.

Абай вилояти

Маъмурий маркази Семей шаҳрида жойлашган Абай вилояти таркибига илгари Шарқий Қозоғистон вилояти таркибида бўлган Оқсуат, Абай, Аяғоз, Бескарағай, Бородулуха, Жарма, Уржар, Кўкпекти туманлари, Семей ва Курчатов шаҳарлари киритилди.

Жетису вилояти

Маъмурий маркази Толдиқўрғон шаҳрида жойлашган Жетису вилояти таркибига илгари Олмаота вилояти таркибида бўлган Оқсув, Алакол, Эскелди, Қоратол, Кербулоқ, Кўксу, Панфилов, Саркан туманлари, Толдиқўрғон ва Текели шаҳарилари киритилди.

Улитау вилояти

Маъмурий маркази Жезқазған шаҳрида жойлашган Улитау вилояти таркибига илгари Қарағанда вилояти таркибида бўлган Жанарка, Улитау туманлари, Жезқазған, Каражал ва Сатпаев шаҳарлари киритилди.

Манба: Kursiv.kz

Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаатида давлатни янада самарали бошқариш учун маъмурий-ҳудудий ислоҳотлар ўтказишни режалаштирганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг