Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда собиқ адлия вазири қўлга олинди

Қозоғистонда собиқ адлия вазири қўлга олинди

Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари томонидан қўлга олинган шахс Қозоғистон собиқ адлия вазири Марат Бекетаев бўлиб чиқди, деб ёзади «Zakon.kz».

Ушбу маълумот бугун, 23 октябр куни Аксилкоррупция матбуот хизмати томонидан тасдиқланган.

«Биз қўлга олинган шахс собиқ адлия вазири М.Бекетаев эканлигини тасдиқлаймиз», — дейилади Коррупцияга қарши кураш хизмати нашр сўровига жавобан.

Бошқарманинг қайд этишича, айни дамда гумондор суд санкцияси билан икки ой муддатга ҳибсга олинган.

«Тергов манфаатларига дахлдор бошқа маълумотлар ошкор этилмайди», — дея қўшимча қилди антикор матбуот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг