Қозоғистонда Қурбон ҳайити онлайн форматда ўтказилади
Қозоғистонда Қурбон ҳайитини нишонлаш ва қурбонлик қилиш маросими онлайн тарзда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олмаота шаҳрининг бош санитария шифокори Жандарбек Бекшин Минтақавий алоқа хизматининг матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади zakon.kz.
Қурбон ҳайитини нишонлаш 20 июлга тўғри келади. Оммавий тадбирларни ўтказиш бўйича чекловлар туфайли мамлакатдаги масжидлар ёпилади, аммо Қурбон ҳайити байрами уйда ёки онлайн бўлсада ўтказилади. Мусулмонлар ўз эҳсонларини онлайн платформа орқали амалга ошириши имкони яратилади.
Ўтган йилги байрам ҳам карантин шароитида ўтказилганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Москвадаги масжидларда ҳам Қурбон Ҳайити намози ўқилмаслиги, маросимлар онлайн ўтказилиши хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter