Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Видео: Қозоғистонда кучли шамол уйларнинг томини учирди. Бундай ноқулай об-ҳаво Ўзбекистонга ҳам яқинлашмоқда

Видео: Қозоғистонда кучли шамол уйларнинг томини учирди. Бундай ноқулай об-ҳаво Ўзбекистонга ҳам яқинлашмоқда

Фото: zakon.kz

Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрида кучли шамол натижасида кўпқаватли уйларнинг томи учиб кетди.

Қайд этилишича, шаҳарда шамолнинг тезлиги сониясига 28 метрни ташкил қилган.

«Шамолдан 700 квадрат метр майдондаги том учиб тушган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳодиса жойида тозалаш ишлари олиб бормоқда», деб хабар берган мамлакат ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 8-9 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудига ҳам Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириши кутилмоқда.

Хусусан, Тошкентда 8 апрель куни ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши, 8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати 0-5 даражагача тушиб кетиши), шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, жойларда 23-28 м/с гача кучайиши ва совуқ ҳаво оқими кузатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг