Қозоғистонда аэропортнинг 31 минг долларини ўзлаштириб олган дастурчига ҳукм ўқилди
Халқаро аэропорт ҳисоб-рақамидан 12 миллион тенге ($31 минг) ечиб олган атираулик дастурчи беш йилга қамалди. Бу ҳақда транспорт полицияси матбуот хизмати хабар берган.
Муассаса хабарида айтилишича, хакер Атирау халқаро аэропорти ҳисобидаги пулларни бир танишининг банкдаги ҳисобига ўтказиб юборган. Шундан сўнг бу пуллар ҳисобдан ечиб олинган.
Аэропорт пуллари йўқолгани ҳақидаги хабар шу йилнинг 26 апрелида пайдо бўлганди.
Ўғри бегона эмас экан. У Атирау халқаро аэропортининг 23 ёшли муҳандис-дастурчиси бўлиб чиқди...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter