Қозоғистонда 5 ой аввал йўқолган ўзбекнинг жасади топилди
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги даштда 5 ой аввал бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси — чўпоннинг жасади топилган.
Маҳаллий нашр хабарига кўра, бир деҳқон хўжалигида ишлайдиган бу чўпон 2021 йил декабрда даштга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. 42 ёшли ўзбекни қидириш ишлари самара бермагач, иш ёпилганди.
Лекин Қизилкогин тумани участка инспектори ўзига бириктирилган ҳудудни кўздан кечираётган пайтда хўжаликдан 3 км. узоқликда эркак кишининг жасадини топган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, мазкур жасад 5 ой олдин йўқолган чўпон Н.Б.га тегишли бўлиб чиққан. Ўлим сабаблари айтилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 2 май куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган чўпоннинг жасади 13 май куни жарликдан топилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter