Қозоғистонда Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш муддатлари узайтирилганига изоҳ берилди
Қозоғистон Россиядан Ўзбекистонга газ транзитини режалаштирилганидек 1 октябрдан эмас, октябрь ойининг охирида бошлашни режалаштирмоқда. Қозоғистон энергетика вазирининг таъкидлашича, газ қувурини таъмирлаш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда ва газ ҳажми ҳали ҳам келишилмоқда, деб хабар бермоқда Газета.уз Vlast.kz. нашрига таяниб.
Қозоғистон энергетика вазирининг сўзларига кўра, газ қувурини таъмирлаш ишлари давом этмоқда ва Қозоғистон ҳали керакли сўровни олмаган.
«Қозоғистон ҳудудида газни ҳисобга олиш таъмирлаш ишлари якунланмоқда ва транзитни таъминлаш имконияти билан боғлиқ ишга тушириш жараёнлари кетмоқда», деди у.
Июнь ойида Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» мамлакатга Россия газини етказиб бериш тўғрисида битим, шунингдек, газ транспорти тизимини ёқилғини қабул қилиш ва ташишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси»ни имзоладилар.
Ўзбекистон энергетика вазирлигининг хабар беришича, «Газпром» билан келишув икки йилга тузилган, етказиб бериш ҳажми кунига 9 млн куб метр, йиллик ҳажми қарийб 2,8 млрд куб метрни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter